Дунёда коронавирус. Карантин юмшатилади, аммо маска мажбурий ва бошқа янгиликлар

21:28 25 Апрель 2020 Дунё
1551 0

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,8 млн. нафардан ошди, 197 мингдан ортиқ бемор вафот этди, 792 мингдан зиёди тузалган.

— Бельгияда 4 майдан бошлаб карантин босқичма-босқич олинади. Лекин жамоатчилик жойларида маска тақиб юриш мажбурияти мажбурий бўлиб қолади.

— Япониянинг Нагасаки портида турган Costa Atlantica кемасида вирусни юқтирганлар сони 150 нафардан ошиб кетди. Итальян лайнери бортида ҳаммаси бўлиб 623 нафар экипаж аъзоси бор, йўловчилар йўқ, деб ёзади “Киодо“ агентлиги.

— АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг USS Kidd эсминецида 18 киши инфекцияга чалинган. Кемада жами қарийб 330 киши бор.

— Хитойда сутка давомида коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 12 та янги ҳолат аниқланди. Қурбонлар бўлмади, 89 нафар бемор тузалди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер