Дунёда коронавирус. Инфекцияни юқтирганлар сони 2 млн.дан ошди ва бошқа янгиликлар
— Маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2 млн.дан ошган, 126 754 бемор вафот этган, 484 597 минг инсон соғайган.
— Хитойда бир сутка давомида вирусни юқтириш билан боғлиқ 49 та янги ҳолат қайд этилди. Улардан 36 таси чет элдан кириб келгани айтиляпти.
— Канадада айни пайтгача COVID-19га чалингалар 27 063 нафарни ташкил этмоқда, 903 киши ҳаётдан кўз юмган, 8235 киши соғайган. Касалланганларнинг катта қисми Квебек(14 243 нафар) ва Онтарио(7953) ҳудудларида аниқланган.
— АҚШда инфекцияга чалинганлар сони 600 мингдан ошиб кетди. Трамп 1 майгача бир қатор штатларда чеклов чораларини бекор қилмоқчи. У яқин кунлар ичида барча 50 та штат губернатори билан шу бўйича қисқа музокаралар ўтказади.
— Трамп, шунингдек, 16 апрель куни G7 давлатлари раҳбарлари билан коронавирусга қарши курашиш доирасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилади.
— Россия қуролли кучлари махсус ҳарбий қўшинлари мутахассилари Сербиядаги ўнлаб шифохоналарни дезинфекция қилишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг