Дунёда коронавирус. Индинга вакцина синови бошланади ва бошқа янгиликлар

22:27 21 Апрель 2020 Дунё
1271 0

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,5 млн. нафардан ошди, 171 минг нафардан зиёд бемор вафот этган.

Европада:

— COVID-19дан вакцинани синаш пайшанба куни Оксфордда бошланади.

— Памплона шаҳридаги Сан-Фермин буқаларининг анъанавий югуртириш фестивали бекор қилинди.

— Берлин 5 минг ва ундан ортиқ кишига мўлжалланган тадбирларни 24 октябрга қадар бекор қилишга қарор қилди. Шу жумладан, Октоберфест ҳам.

Америкада:

— АҚШда ишсизлик нафақасини сўраб мурожаат қилган фуқаролар сони 22 млн. нафарга етди.

— Трамп АҚШда иммиграция жараёнларини музлатишини маълум қилди. Мамлакатда вирусни юқтирганлар сони қарийб 789 минг нафарга етди, беморлардан 42,4 минг нафари вафот этди.

Бошқа ҳудудларда:

— Саудия Арабистонида муқаддас Рамазон ойида комендантлик соати юмшатилади.

— Грузияда фавқулодда вазият режими 22 майга қадар узайтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер