Дунёда коронавирус. Грузияда барча енгил автомобиллар ҳаракати тақиқланади ва бошқа янгиликлар

23:14 16 Апрель 2020 Дунё
988 0

- Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда инфекцияга чалинганларнинг умумий сони 2 миллиондан ошди, 140 мингдан ортиқ киши вафот этди, 528 минг нафари тузалди;

- Японияда 6 майга қадар барча ҳудудларда фавқулодда вазият жорий этилди. Мамлакатда вирусни юқтирганлар сони 8,6 мингдан ошди, 178 киши ҳаётдан кўз юмди;

— Хитой Сурияга коронавирусга қарши курашиш учун 2 мингдан ортиқ тест тўпламларини жўнатди. Сурияда комендантлик соати жорий этилди;

- Италияда кун давомида 525 киши вафот этди, умуман олганда коронавирус билан касалланган сони қарийб 169 минг нафарга, қурбонлар сони 22 мингдан зиёдга етди, ;

- Испанияда яна қурбонлар сони кўпайди. Мамлакатда 182 мингдан ортиқ киши вирусни юқтирган, 19 мингдан ортиқ бемор вафот этди;

- Трамп АҚШда коронавируснинг энг юқори нуқтага чиқиши ортда қолдирилганини маълум қилди. Мамлакатда вирусни юқтирганлар 640 мингдан ошиб кетди, 31 мингдан зиёд инсон вафот этди, шифокорлар эса индивидуал ҳимоя воситалари тақчиллиги сабабли норозилик намойишларини ўтказмоқда;

- Буюк Британия ҳукумати карантинни камида уч ҳафтага узайтирди, мамлакатда вирусга чалинганлар сони 104 мингдан зиёд, 13 мингдан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмган;

- Францияда яна 1483 киши вафот этди, бу пандемия бошлангандан буён бир суткада қайд этилган энг катта кўрсаткичдир, мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 17 мингдан ошиб кетган, юқтирганлар сони эса 147 минг нафар;

-Туркияда бу борадаги вазият ёмонлашмоқда, бир кунда 125 киши дунёдан кўз юмди, бу антирекорддир, қурбонларнинг жами сони 1,6 мингдан кўп, 74 мингдан зиёд одам вирусга чалинган;

- Грузияда 17 апрелдан бошлаб барча енгил автомобилларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер