Дунёда коронавирус. Грузия 1 июлдан авиақатновларни тиклайди ва бошқа янгиликлар
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 3,78 млн.дан ошиб кетди, 265 мингдан зиёд бемор вафот этган, қарийб 1,26 млн. инсон тузалган.
— Грузия шаҳарлари 11 майдан бошлаб кириш ва чиқиш учун очилади. 15 июндан ички туризм қайта йўлга қўйилади, 1 июлдан эса бошқа давлатлар билан авиақатновлар тикланади.
— Италияда 11 майдан жамоавий ибодатларга рухсат берилади.
— Одесса шаҳри мэри шаҳарда карантин якунланганини маълум қилди. Украинада 11 майдан карантинни юмшатиш бошланади.
— Башар Асад пандемия сабаб Суриядаги парламент сайловларини 20 майдан 19 июлга кўчирди.
— Германия ва Болгария футбол чемпионатлари қайта йўлга қўйилганини расман маълум қилди: мос равишда 16 май ва 6 июнь
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг