Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай?

12:32 01 Апрель 2021 Дунё
1289 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 127 миллион 877 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 796 минг нафардан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 509 746 янги ҳолати аниқланди, 8 855 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 128 миллион 913 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 816 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,030 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,573 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,149 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,545 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (4,510 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 61 620, Бразилияда 38 927, Ҳиндистонда 53 480, Россияда 8 275, Францияда эса 29 575 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер