Дунёда коронавирус. АҚШ соғлиқни сақлаш вазири ишдан бўшатилмаган ва бошқа янгиликлар

11:54 27 Апрель 2020 Дунё
1172 0

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,9 млн. нафардан ошди, 206 мингдан ортиқ бемор вафот этган, 865 мингдан зиёди тузалган.

— Испания, Италия, Буюк Британия ва Францияда март охиридан бошлаб ўлимлар сони бўйича энг кам кўрсаткичлар қайд этилди — мос равишда 288, 260, 413 ва 242 нафар мос равишда.

— Австралияда бир суткада касалланиш билан боғлиқ ҳолат бўйича 6 мартдан бошлаб энг паст кўрсаткич қайд этилди — 10 нафар.

— Япония пандемия муносабати билан Россия, Беларусь ва Украинадан киришни вақтинча тақиқлаб қўйди.

— Футбол бўйича 2021 йилда Европа чемпионатини қабул қиладиган шаҳарлар сони 11 тагача қисқартирилиши мумкин. Копенгаген шу бўйича берган аризасини қайтариб олмоқчи.

— Трамп мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алекс Азарнинг ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарни фейк деб атади. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 965 мингдан ошиб кетди, 107 мингдан зиёд бемор тузалган, 54 876 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер