Дунёда ҳар учинчи аёл зўравонликка дуч келмоқда — БМТ Бош котиби

23:26 02 Октябр 2020 Дунё
1024 0

Иллюстратив сурат

Дунё бўйлаб ҳар уч аёлдан бири ҳаёти давомида зўравонликнинг қайсидир кўринишини бошдан ўтказади.

Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш 1995 йил Пекинда бўлиб ўтган IV Бутунжаҳон аёллар конференциясининг 25 йиллигига бағишланган юқори даражадаги Бош ассамблея йиғилишида маълум қилди.

«Биз Пекин декларациясида қайд этилган улкан мақсадларнинг барчасини ҳам бажара олмадик», деган Гутерриш йиғилиш давомида.

Унинг сўзларига кўра, ҳар уч аёлдан бири ҳаёти давомида ҳамон зўравонликнинг қайсидир кўринишидан азоб чекмоқда. Ҳар йили 12 миллион қиз 18 ёшга тўлмасдан турмушга чиқади.

2017 йилда ҳар куни ўртача 137 аёл ўз оила аъзолари томонидан ўлдирилган.

Нутқи давомида аёлларнинг ҳанузгача тинчликка эришиш, иқлим ўзгариши ҳамда турли соҳаларда қарорлар қабул қилиш жараёни бўйича музокаралардан четлаштирилиб келинаётганлигини маълум қилган БМТ раҳбарининг қайд этишича, жаҳон миқёсида аёллар эркакларда мавжуд қонуний ҳуқуқларининг атиги 75 фоизига эгалик қилади.

Гутерреш, шунингдек, Жаҳон банки баҳоларига кўра, даромадлар бўйича гендер тенглигига эришиш учун 150 йил вақт кетиши мумкинлигини, шу билан бирга, бу бўшлиқни бартараф этиш ҳаммаси бўлиб инсон капиталига 172 триллион доллар олиб келишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер