Дунё бўйлаб ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сони қанча?

10:01 24 Октябр 2020 Дунё
2777 0

We Are Social халқаро агентлиги мутахассислари ижтимоий тармоқларнинг ойлик аудиторияси тўрт миллиард фойдаланувчига кўпайганлигини ҳисоблаб чиқишди.

Бу дунё аҳолисининг 53 фоизида Интернет-профил мавжудлигини англатади, дейилмоқда Digital2020 томонидан эълон қилинган октябрь ойи ҳисоботида.

Тадқиқот натижаларига кўра, ўтган йилнинг ўзида фойдаланувчилар сафига яна 450 миллион киши қўшилган.

"Келажакда ҳар куни яна икки миллион янги фойдаланувчилар Facebook, Twitter ва бошқа шу каби тармоқларга қўшилишади, бу секундига 14 кишини ташкил этади", - дея тахмин қилишмоқда тадқиқот муаллифлари.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар сонининг ўсиш суръати халқаро агентлиги томонидан феноменал деб баҳоланмоқда.

“Энг тез ривожланаётган ижтимоий тармоқ ҳозирда Instagram бўлиб, сўнгги уч ой ичида унинг аудиторияси 76 миллион янги фойдаланувчилар билан тўлган. Аммо фойдаланувчиларнинг умумий миқдорига кўра, у ҳамон Facebook, YouTube ва бошқа баъзи платформалардан ортда қолмоқда”, - дея қайд этган We Are Social.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер