Дунё бўйлаб ҳайвонлар популяцияси 50 йил ичида 68 фоизга камайди – WWF

23:10 10 Сентябр 2020 Дунё
2086 0

Сутэмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ҳамда балиқларнинг ҳар хил турлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилган олимлар 1970 йилдан бери уларнинг популяцияси ўртача 68 фоизга камайганлигини қайд этишди.

Бу ҳақда Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF)нинг «Глобал тирик сайёра 2020» индекси ҳисоботида маълум қилинди.

Таъкидланишича, индексга 4,36 минг турдаги 20 мингдан ортиқ популяция ҳолати тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлиб, ҳисоблаш жараёни йўқолиш хавфи юқорироқ бўлган умуртқали ҳайвонлар популяциясини таҳлил қилиш учун ўтказилган.

Натижага кўра, энг катта йўқотиш 94%ни кўрсатган Лотин Америкасида яшовчи ёввойи турлар популяциясида қайд этилган.

Шунингдек, жараён давомида Африкадаги популяциялар даражаси 65%, Осиё-Тинч океани минтақасидаги 45%, Шимолий Америкадаги 33%, Европа ва Марказий Осиёдаги эса 24% га камайгани маълум бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер