Дубай ўз чегараларини 7 июлдан бошлаб туристлар учун очишни режалаштирмоқда
Дубай сайёҳлар учун ўз чегарасини жорий йилнинг 7 июлида очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида ҳукумат расмийлари Тwиттер тармоғи орқали якшанба куни маълум қилдилар, деб ёзади UzReport.
Барча сайёҳлар Covid-19 йўқлигини тасдиқловчи сертификатга эга бўлишлари ёки Дубай аэропортида тест топширишлари лозим бўлади.
Чет давлатларда қолиб кетган мамлакат фуқаролари эса 22 июндан бошлаб ўз юртларига қайтишлари мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг