Дўстликда рақамли технологиялар маркази иш бошлади
Фото: "Халқ сўзи"
Юртимизда рақамлаштириш соҳасини жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада такомиллаштириш мақсадида барча туманларда IT парклари ташкил этилмоқда. Ана шундай рақамли технологиялар марказларидан бири Дўстлик туманида ўз фаолиятини бошлади.
-Бугун ҳаётимизда тобора муҳим аҳамият касб этаётган ахборот технологиялари равнақ топган мамлакатларда IT паркларининг алоҳида ўрни бор, - дейди IT Park Жиззах филиал лойиҳаси координатори, ҳиндистонлик мутахассис Жаярам Партасарти. - Улар ёшларни бир жойда ўқитиш, малакасини ошириш, ўзаро билим ва тажриба алмашиш жараёнида янги ғоя ва мотивация бериш имкониятини тақдим этади. Хусусан, Жиззах вилоятида ўтган йилнинг 11 ноябрида IT Park Жиззах филиали иш фаолиятини бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб барча туманларда ташкил этилган марказларда 5 минг 666 нафар ёшлар таълим олмоқда ва улар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда.
Технологиялар марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, веб-дизайн, график дизайн, мобил робототехника, киберспорт турлари, инглиз тили ва бошқа ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилган.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг