Дўстлик метро бекатидан Янги Ўзбекистон боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди
Кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига сифатли ва қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан «Дўстлик метроси — Янги Ўзбекистон боғи» йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилди.
Ушбу йўналишда автобуслар қатнови жорий йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар амалга оширилади.
Қатновлар соат 08:00 дан 22:00 га қадар давом этади. Автобуслар ҳаракатининг оралиқ интервали 10-11 дақиқани ташкил этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг