«Дўрмон»ликлар нимадан хурсанд?

15:09 23 Февраль 2021 Жамият
886 0

Қоракўл туманидаги қадимий гўшалардан бири саналган Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мактабгача таълим муассасасининг замонавий биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Аввалги бино мослаштирилган ҳолда бундан 45 йил муқаддам қурилгани, шу кун талабига жавоб бермай қолгани инобатга олинса, маҳалла аҳлининг хурсандчилигини тушуниш мумкин.

— Шундай шинам, кўркам мактабгача таълим муассасаси биноси қурилишини кўп йилдан буён орзу қилардик, — дейди меҳнат фахрийси Зулфия Салимова. — Ниятларимиз рўёбга чиқди.Невараларимиз шаҳардагидан қолишмайдиган шарт- шароитларда тарбияланишларидан бениҳоя хурсандмиз.

25-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 3 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига қурилган янги биносида 125 нафар болажоннинг бошланғич билим ва зарур кўникмаларга эга бўлишлари учун барча қулайликлар яратилган. Бу ерда рус, инглиз тиллари, шахмат, шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизматидан хабар қилишларича, Қоракўл туманида 3 – 7 ёшли болажонлар сони 13 минг 200 нафардан зиёд.Айни пайтда уларнинг 6 минг 314 нафари мактабгача таълим ташкилотларига жалб қилинган.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер