Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқотида муҳим шахс ҳисобланган кичик Трамп ичида номаълум кукун солинган хат олди
Фото: EAST NEWS
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг тўнғич ўғли кичик Дональд Трамп ичида номаълум кукун бўлган хат олди. Шундан сўнг унинг уйи ёнида кўплаб ўт ўчириш машиналари ва кимёвий ҳимоя кийимидаги одамлар пайдо бўлган
Отасининг сайловолди ташвиқотида муҳим роль ўйнайдиган кичик Трампнинг вакили нашрга шубҳали хат ҳақида маълумотни тасдиқлади ва расмийлар унда нима борлигини ҳали аниқлай олмаганини, аммо кукун ўзига хос ҳалокатли модда, деб ҳисобланмаслигини маълум қилди.
“Ўрганишлар кукун нима эканлигига аниқ жавоб бермади, аммо расмийлар бу ўлимга олиб келишига ишонишмайди”, дейилади манбада.
Манбанинг учта манбага таяниб ёзишича, кичик Трамп мактубни Флоридадаги уйида очган ва конверт ичидаги оқ кукун хона бўйлаб сочилиб кетган.
“Флорида штатининг Юпитер шаҳридаги кичик Дональд Трампнинг уйида кўплаб ўт ўчириш машиналари ва ҳимоя кийимидаги одамлар кўринди”, деб ёзди ушбу воқеадан сўнг манба.
Ўтган йилнинг 10 ноябрь куни АҚШнинг камида тўртта штатидаги маҳаллий сайлов органларига номаълум модда, эҳтимол фентанил бўлган хатлар юборилган эди. Шундан сўнг АҚШ Федерал қидирув бюроси ва почта хизмати текширув бошлаганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг