Доллар курси яна кўтарила бошлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 3,74 сўмга кўтарилди ва 11 914,67 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 49,29 сўмга тушиб, 13 735,23 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,78 сўмга ошди ва 148,27 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 0,56 сўмга пасайди ва 1674,58 сўм этиб белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг