Доллар курси яна 12 000 сўмдан ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 88,93 сўмга ошди ва 12 051,71 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 121,32 сўмга кўтарилди ва 14 008,91 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,75 сўмга юқорилаб, 154,69 сўмни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг