Доллар курси тушиб, 12 300 сўмга яқинлашди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 51,29 сўмга тушди ва 12 305,80 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 58,65 сўмга ошди ва 14 389,17 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,93 сўмга тушиб, 152,56 сўмни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг