Доллар курси бироз кўтарилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,07 сўмга ошди ва 11 902,30 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 31,09 сўмга юқорилаб, 13 780,48 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,13 сўмга кўтарилиб, 152,18 сўмни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг