Доллар курси 12 минг сўмдан пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 52,17 сўмга тушди ва 11 952,24 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 165,39 сўмга пасайиб, 13 963,80 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 5,78 сўмга пастлаб, 147,81 сўмни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг