ДХХ томонидан жуда катта миқдордаги хорижий валюталарнинг мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олди олинди
ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги валютанинг ноқонуний тарзда қўшни давлатга олиб чиқилишига чек қўйилди. Жумладан, 1989 йил Андижон вилояти Қорасув шаҳрида туғилган Ш.Б. томонидан давлат чегараларини бузган ҳолда 200 минг АҚШ доллари ҳамда 4,1 млн. Россия рублини Қирғизистонга олиб чиқилишининг олди олинди.
Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Косонсой туманининг чегараолди ҳудуд ҳисобланган “Хонқўрғон” маҳалласида 1996 йилда туғилган маҳаллий фуқаро А.Э. томонидан 119 960 АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, тўхтатиб қолинган хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 3,6 млрд сўмни ташкил этади. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг