ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари контрафакт маҳсулотларнинг йирик партияси контрабандасига чек қўйишди
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари 2019 йилнинг 30 декабрь куни Фарғона вилоятида умумий қиймати 430 млн. сўмга тенг бўлган биологик актив қўшилмаларнинг йирик партиясини мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан кириб келишининг олдини олишди.
Шунингдек, 29 декабрь куни Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти чегаролди ҳудудларида 150 млн. сўмга тенг бўлган пиротехника воситаларини давлат чегараларидан ноқонуний йўллар билан олиб ўтилишига чек қўйилди. Шу куннинг ўзида мамлакатимиз ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишга уринилган 20 минг АҚШ доллари миқдордаги пул маблағи аниқланди.
Бундан ташқари, Андижон вилоятининг чегараолди ҳудудида умумий қиймати 580 миллион сўмга тенг бўлган турли хилдаги сифати шубҳали дори маҳсулотлари қўлга олинди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг