Деярли 4,5 млн ўзбекистонлик мол-мулк ва ер солиғидан 2,7 трлн сўм қарздор
Фото: Иллюстратив фото
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилди.
Қайд этилишича, Солиқ кодексига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.
2022 йилда жами 8 млн 85 минг нафар ер участкаси ва ундаги кўчмас мулклари мавжуд бўлган жисмоний шахсларга 3 трлн 450 млрд сўм ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган.
Жорий йилнинг 28 сентябрь санасига қадар 2 трлн 5 млрд сўм яъни 58 фоизи тўланган. Шунингдек, 4 млн 400 минг нафар фуқароларнинг ўтган йилдан қолган қарздорлиги билан қўшиб ҳисоблаганда 2 трлн 798 млрд 4 миллион сўмлик солиқлари тўланмасдан қолмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг