Девис кубогига тайёргарлик муҳокама қилинди

14:20 25 Январь 2023 Жамият
533 0

2023 йил 3-5 февраль кунлари теннис бўйича Девис кубоги жаҳон саралаш босқичининг плей-офф босқичи баҳслари бўлиб ўтади.

Мазкур босқич доирасида 3-4 февраль кунлари Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари Тошкентда ўзаро баҳс олиб боради. Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ бўлажак мусобақага тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби Ирода Тўлаганова, Республика Олимпия захиралари теннис мактаби (РОЗТМ) ва федерация мутасаддилари иштирок этишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер