Деновдаги «заправка»да юз берган ёнғинда икки нафар фуқаро жароҳатланди
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «заправка»да газ тўлдираётган «Камаз»да ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берган эдик.
Ёнғин суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида «Камаз» русумли суюлтирилган (пропан) газ ташувчи махсус автомобилдан сиғимга газини қуйиш вақтида чақнаш содир бўлгани сабаб келиб чиққан.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро, шундан бир нафари 10 фоиз, яна бир нафари 3-4 фоиз енгил куйиш тан-жароҳати олган. Ҳозирда уларнинг соғлигига хавф йўқ, аҳволи яхши. Ҳалок бўлганлар аниқланмаган.
Маълумот учун, воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбар ходимлари, Денов тумани ИИБ, ССБ, «Ҳудудгазтаъминот» раҳбар ва ходимлари чиқишган ҳамда ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг