Денов туманида милодий I-II асрларга тегишли хум идиш топилди
Фото: Маданий мерос агентлиги
2023 йил 2 март куни Денов тумани «Қорабоғ» маҳалласида яшовчи фуқаро Баҳром Абдимўминов ариқ қазиш жараёнида катта ҳажмли сопол хум топгани тўғрисида Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармасига хабар қилди.
Хумнинг тарихийлик аҳамиятини ўрганиш ва реставрация қилиш мақсадида Термиз археология музейи ҳамда Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, музейга олиб келинди.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра хум милодий I-II асрларга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда. Олимлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг