Демократлар Жо Байденнинг қайта сайланишини истамаяпти

23:01 11 Июль 2022 Дунё
1352 0

Фото: Reuters

Демократик сайловчилар Жо Байденнинг 2024 йилда АҚШ президентлигига қайта сайланишини хоҳламайдилар.

АҚШ Демократик партияси тарафдорларининг аксарияти президент Жо Байденнинг 2024 йилда иккинчи муддатга сайланишини хоҳламади. Бу New York Times/Siena College томонидан ўтказилган сўровда маълум бўлди.

Сўров 5-7 июль кунлари рўйхатга олинган 849 нафар сайловчи ўртасида ўтказилган. Унинг натижаларига кўра, демократ сайловчиларнинг 64 фоизи 2024 йилги президентлик сайловида янги номзодни афзал кўришини айтган. Байденнинг фаолияти эса 33 фоиз овоз билан маъқулланган. Бундан ташқари, сайловчиларнинг тўртдан уч қисмидан кўпроғи Қўшма Штатлар нотўғри йўлдан кетяпти, деб ҳисоблашини билдирган.

Сайловчилар Байденнинг қуйидаги сабабларга кўра қайта сайланишини истамайдилар: президентнинг ёши (33 фоиз), лавозимдаги фаолияти (32 фоиз) ва янги етакчини кўриш истаги (12 фоиз). 

Ҳар 10 сайловчидан бири Америка демократияси ҳолати ва сиёсий бўлинишларни, шунингдек, тахминан яна шунчаси қурол олиб юриш сиёсатини энг долзарб муаммо деб атаган.

Апрель ойида Жо Байден собиқ давлат раҳбари Барак Обамага 2024 йилда иккинчи муддатга сайланиш режалари ҳақида гапирган эди. Мумкин бўлган иккинчи муддат бошида у 82 ёшда бўлади.

Бундан ташқари, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ҳам 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш имконияти ҳақида фикр билдирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер