Давомат кўрсаткичи 100 фоизга етди

17:42 07 Февраль 2019 Жамият
2248 0

“Халқ сўзи online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Пахтаобод туманидаги 4-умумтаълим мактабида дарс сифатини яхшилаш, ўқитувчилар фаолиятини шакллантириш, ўқувчиларнинг машғулотларга бўлган қизиқишларини ошириш ва давомат масаласидаги муаммоларни бартараф этиш борасида инновацион ғояларга асос солинди.

Мавжуд 42 та синф хонасига ва мактабнинг бошқа ҳудудларига жами 65 та овозли камералар ўрнатилди. Бу эса ўқитувчиларнинг машғулотни олиб бориш, ўқувчиларга мавзуни тушунтириш, дарс жараёнида мултимедиа усулларидан ўринли фойдаланишларини назорат қилиш имконини яратди. Шу билан бирга мактаб интернет тармоғига уланган бўлиб, бундан айниқса, ота-оналар хурсанд.

“Ўғлим шу мактабнинг 8-синфида ўқийди. Яратилган янги имконият жуда қулай экан. Энди қўлимдаги телефон орқали истаган пайтимда, хоҳлаган жойимда фарзандимнинг дарсдаги иштирокини бемалол кузатиб боришим мумкин”,-дейди Тожибархон Халилова.

Камера ишга тушгунига қадар ўқувчилар давомати 65-70 фоизни ташкил этаётган эди. Янги усулнинг жорий этилиши туфайли бу кўрсаткич 100 фоизга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер