Давлат солиқ қўмитаси тизимдаги коррупция ҳолатларидан огоҳлантирмоқда
Агар сиз солиқ хизмати органлари тизимида коррупция ҳолатларидан хабардор бўлсангиз қуйидаги алоқа каналлари орқали Солиқ қўмитасига мурожаат қилинг.
Солиқ хизмати органларининг алоқа каналлари:
— Телеграм – @dsq_anticorrupciya_bot;
— Солиқ органларининг “Ишонч телефонлари”;
— Шахсий хавфсизлик тузилмалари телефон рақамлари;
— Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети;
— “Электрон солиқ хизматлари” портали;
— Солиқ хизматининг расмий электрон почтаси org@soliq.uz.
Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Эслатма: Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш тадбирлари ҳақидаги маълумотлар билан солиқ.уз сайтининг “Коррупцияга қарши курашиш“ саҳифаси орқали танишиб боришингиз мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг