Давлат солиқ қўмитаси «нақдлаштирувчи фирмалар» билан курашишни бошлади

10:18 17 Февраль 2021 Иқтисодиёт
999 0

«Бир кунлик фирмалар» нинг ноқонуний фаолиятига қарши курашишнинг самарали механизми жорий этилди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.

2021 йил 16 февралда Давлат солиқ қўмитасига ариза юборган 57 та корхонада ўтказилган солиқ назорати тадбирларининг дастлабки натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

- 52 та корхона ёки 91,3 % ҳолларда соҳта операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

- 1 та корхона учун ёки 1,7% ҳолларда соҳта операцияларни амалга ошириш ҳолати тасдиқланмади, шу сабабли ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди;

- 4 та ташкилотда ёки 7% ҳолатларда ноқонуний ҳисобга олиш қисман тасдиқланган.

Шунингдек, биргина Тошкент шаҳрида 74 корхона ноқонуний ҳисобга олганлигини тан олиб ихтиёрий равишда 4,6 миллиард сўм миқдоридаги маблағ бўйича қайта ҳисоб китобни амалга оширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер