“Давлат органлари ва таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва ҳалоллик тизимини яратиш” лойиҳа натижалари тақдимот қилинди
26 май куни Адлия вазирлигида Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва КПМГ Аудит” (Ўзбекистон) компанияси экспертлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси кўмагида “КПМГ Аудит” (Ўзбекистон) компанияси экспертлари иштирокида амалга оширилган “Давлат органлари ва таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва ҳалоллик тизимини яратиш” лойиҳаси якунланганлиги ва лойиҳа натижасида тайёрланган ўқув материаллари ва модуллари тарқатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг