Давлат хизматлари кўрсатиш ва кутиш вақти икки бараварга қисқарди
Фото: «Халқ сўзи»
Наманган шаҳаридаги аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш марказида катта қулайлик яратилгани боис фуқароларга 300 дан ортиқ талаб энг юқори бўлган хизматлар таклиф этилмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқиб, алоҳида тоифа (йўлак)ларга ажратган ҳолда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Уч турда — осон, ўрта ва мураккаб тоифага асосланган бу амалиёт даставвал Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Чилонзор туманида тажрибадан ўтказилган эди.
Янгиликнинг қўлланилиши Наманганда ҳам тезда самара берди. Буни, жумладан, кутиш ва хизмат кўрсатиш вақти ўртача икки бараварга қисқарганида кўриш мумкин. Шунингдек, ушбу амалиёт ходимларнинг малака ва тажрибаси қай даражада эканлигини аниқлаш, қайси хизматларда муаммога дуч келаётганлигига эътибор қаратиб, малакасини ошириб бориш, янги ишга қабул қилинган ходимларни “осон” давлат хизматлари тоифасида хизмат кўрсатишдан бошлаб, “мураккаб” тоифасигача босқичма-босқич ўтказиш чораларини кўриш, “устоз-шогирд” тамойиллари асосида фаолият юритиш тизимини мустаҳкамлаш имкониятини вужудга келтиради.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг