Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш Стратегияси тасдиқланди
Жорий йил 29 март куни Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 166-сон қарори қабул қилинди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, қарор билан 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ва уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ҳамда мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланмоқда.
Стратегияни амалга ошириш натижасида:
давлат иштирокидаги корхона кузатув кенгашлари таркибида мустақил аъзолар улуши босқичма-босқич 30 фоизга етказиш;
давлат иштирокидаги корхоналар сонини 75 фоизга қисқартириш;
20 та давлат иштирокидаги корхоналар акцияларини бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг