Давлат бюджетининг ўн кунлик камомади 9.1 триллион сўмдан ошиб кетди. Шунча пул нимага сарфланди?

17:19 13 Июнь 2024 Иқтисодиёт
821 0

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат бюджетининг июнь ойидаги дастлабки 10 кунлик ҳисоботи эълон қилинди.

Унга кўра, 1-10 июнь оралиғида бюджет даромадлари 4.1 триллион сўмни, харажатлари эса 13.2 триллион сўмни ташкил этиб, ўн кунлик камомад 9.1 триллион сўмдан ошиб кетган.

Ўн кунликда бюджет буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харажатлари электрон дўконларда 23 минг 224 та харид (288,7 миллиард), бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказилган аукционда 569 та харид (10,2 миллиард), энг яхши таклифларни танлашда 1 минг 453 та харид (677 миллиард) ва тендер савдоларида 276 та харид (633,2 миллиард) амалга оширилган.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, июнь ойининг илк декадаси бюджет мувозанати учун мураккаб ҳисобланадиган январь ва февралдан ҳам оғирроқ келган. Ваҳоланки, ой бошида бюджет учун энг катта харажат ҳисобланадиган бюджет ходимларининг иш ҳақи (6,9 триллион сўм) улуши 52,5 фоизгача тушган. Солиштириш учун, бу миқдор январда 63,1 фоизни ташкил этган (6,8 триллион сўм).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи чорак якуни бўйича Ўзбекистон бюджети дефицити 19,8 триллион сўм (1,56 миллиард доллар)ни ташкил этган эди. Бу сўнгги 12 йилдаги рекорд кўрсаткичдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер