“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

09:28 19 Октябр 2018 Ҳужжатлар
2454 0

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги 472–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 230-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; № 12, 657-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, 
№ 12, 452-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти             Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри,
2018 йил 18 октябрь

№ ЎРҚ—502

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер