Дастлабки келишув: Фарғонага Туркиядан замонавий автобуслар олиб келинади
Фарғона вилоят транспорт бошқармаси вакиллари ҳамда Фарғона ва Қўқон шаҳарларида транспорт соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар Туркиянинг “Anadolu Isuzu” заводида бўлиб турибди.
Вакилларимиз “Anadolu Isuzu” заводида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда автобусларнинг сифати билан танишди. Компания раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ва дастлабки келишувларга эришилди.
Хусусан, 1965 йилда ташкил этилган ҳамда бугунги кунда асосан шаҳар ичи, шаҳарлараро ҳамда туризм автобуслари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу завод автобуслари келгусида мамлакатимизга, жумладан, Фарғона вилоятига ҳам олиб келинади. Бу эса аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот учун, “Anadolu Isuzu” заводи 1983 йилдан бери Япониянинг “Isuzu” компанияси билан ҳамкорликда иш олиб боради. Уч қитъанинг 26 мамлакатига ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келаётган ушбу корхона автобуслари, 2003 йилдан бери Европа иттифоқи мамлакатлари бозорига ҳам кенг сотилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг