«Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» жорий этилмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Ички ишлар вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, таклиф билдириш учун жамоатчилик муҳокамасига киритилган (ID-60016).
Мазкур лойиҳага асосан, агар иш учун ижтимоий солиқ тўланган бўлса озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар томонидан жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўташ даврида бажарилган ҳар қандай иш ҳам иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турларига киритилмоқда.
Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаб бўлган шахслар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари сифатида ҳисобланмоқда.
Шунингдек, «Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш билан боғлиқ хизматлар қуйидаги турларни ўз ичига олади:
— ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тегишли органлар ва ташкилотларга йўналтириш;
— махсус психологик ёрдам кўрсатиш;
— бандликка кўмаклашиш, шу жумладан ўзининг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишларда аниқ лойиҳаларини тақдим этиб, мустақил фаолиятни бошламоқчи бўлган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш;
— биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, диспансер кўригидан ўтказиш, зарур бўлган ҳолларда стационарда даволаниш учун юбориш, тиббий кўрсатмаларга кўра дори воситалари, протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг