Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 27-28 февраль ва 1 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, 27-28 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида шанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин.
1 март, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, шимолда баъзи жойларда қор ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ҳаво ҳарорати 10-15 даража атрофида, 1 март куни баъзи жойларда 17 даражагача илиқ, жанубда 20-25 даражагача илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари 1-6 даража илиқ бўлади. Республика шимолида асосан ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жума куни кундузи 12-14 даража илиқ, шанба куни 10-12 даража илиқ, якшанба куни 14-16 даража илиқ бўлади. Кечалари ҳарорат 2-4 даража илиқ атрофида бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг