Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 13-15 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, 13 март, жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 14 мартда кечқурун ва 15 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Жума куни кундузи ҳаво 8-13 даража илиққача, шанба ва якшанба кунлари эса 14-17 даража илиққача исийди. Кечалари ҳам ҳарорат кўтарилади. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Фақат республиканинг айрим жойларида кечалари кучсиз совуқ сақланиб туради.
Тошкентда 13-15 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати жума куни кундузи 11-13 даража илиқ, дам олиш кунлари эса 13-15 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари 1 даража совуқ — 4 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг