"COVID-19"нинг ҳомиладор аёллар учун хавфли эканлиги истобланди 

23:28 12 Февраль 2022 Дунё
1934 0

Иллюстратив фото

Коронавирус эмланмаган ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласи учун хавфли эканлигини исботланди.

Халқаро олимлар гуруҳи "SARS-CoV-2" коронавируси йўлдошдан ўтиб, "COVID-19" билан касалланган аёлларда эрта туғиш ва ўлик туғишга (ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан кейин ҳомила ўлими) сабаб бўлиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда "Archives of Pathology & Laboratory Medicine" журналида чоп этилган мақолада таъкидланган.

Тадқиқотчилар ҳомиладорлик пайтида "COVID-19"ни бошдан кечирган эмланмаган аёллардан туғилган 64 ўлик ва дунёга келганидан кўп ўтмай ҳаётдан кўз юмган яна тўртта чақалоқни ўрганиб, шундай хулосага келишди.

Маълум бўлишича, коронавирус плацента (ҳомиладорлик даврида ҳосил бўладиган ва ҳомила билан она организмини бир-бирига боғлаб, улар ўртасида моддалар алмашинувини таъминлайдиган орган)га кириб яллиғланишни келтириб чиқаради. Бу эса ҳомиланинг озиқланишига салбий таъсир кўрсатади. Охир-оқибат, тўқималарнинг 77 фоизигача зарар етиб, оғир плацента етишмовчилигига сабаб бўлади ва ҳомиладорликнинг 30 ҳафталигида ўлик туғилишга олиб келди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер