“COVID-19”дан 1208 нафар бемор тузалди ва рекорд янгиланди

23:50 02 Август 2020 Жамият
1149 0

Шифокорларимизнинг матонатли меҳнати сабаб бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 208 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 678 нафари Тошкент шаҳрининг 20 та шифохонасида ва уй шароитида даволанганлардир, шунингдек, 185 нафари Тошкент вилоятида, 103 нафари Самарқанд вилоятида, 102 нафари Қашқадарё вилоятида, 50 нафари Бухоро вилоятида, 35 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 1 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 835 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер