Covid-19 ҳақидаги бадиий фильмнинг дастлабки тизери тақдим этилди
Кинематография агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида “Yagona Cinema” студияси томонидан яратилаётган “Пандемия. Covid-19» бадиий фильмининг дастлабки тизери тақдим этилди.
Фильмда бош ролни Матёқуб Матчонов ижро этган. Шунингдек, картинада Тамара Мирмақсудова, Айсанем Юсупова, Саидкомил Умаров, Фарҳод Абдуллаев, Баҳодир Мусаев суратга тушган.
Фильмда 2020–2021 йилларда бутун дунёга, хусусан Ўзбекистон аҳолиси ҳаётига хавф солган Соvid-19 касаллиги ва унинг мамлакатдаги тиббиёт соҳасига таъсири ҳақида ҳикоя қилади. Фильм реал воқеаларга асосланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг