"COVID-19 дунёни ўзгартирмоқда": пандемия даврида озиқ-овқат соҳасидаги янги трендлар
Коронавирус пандемияси шароитида озиқ-овқат соҳасига янгиликлар кириб келмоқда, улардан бири инсонлар ёппасига соғлом овқатланишни маъқул кўраётгани.
Экспертларнинг таъкидлашича, пандемия даврида истеъмолчилар асосан иммунитетни кўтаришга қодир бўлган маҳсулотларни харид қилмоқда. Илгари овқатланишда тўйимлилик ва қулайлик устун бўлган бўлса, эндиликда соғлом маҳсулотни онгли равишда танлашга эътибор кучайган.
"Ai Palette« платформаси ва "Frost and Sullivan" ўз ҳисоботида шундай ёзади: »Пандемиядан олдин тез тайёр бўлувчи маҳсулотлар тўлиқ овқатланиш ўрнини босиши мумкин эди ва улар иложи борича қулай бўлиши керак эди. Пандемия соғлом овқатланиш қанчалик муҳим эканлигини кўрсатди.
Сут иммунитетни мустаҳкамлайди
Масалан, сўнгги 12 ой ичида Хитойда сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш сезиларли даражада ўсди. Сутнинг соғлиқ учун фойдали эканлиги тўғрисида хабардорлик ошиши ҳисобига бугунги кунда хитойликларнинг 96 фоизи сут маҳсулотлари, айниқса унинг таркибидаги лактоферрин оқсили туфайли, иммунитетни ошириш мумкинлигига ишонишади.
Энергетик ичимликлар турғунлашмоқда, функционал ичимликлар танлови кўпаймоқда
Соғлом овқатланиш, шакар истеъмолини камайтириб, энергетик ва газланган ичимликлар истеъмолини ҳам кескин тушириб юборди. Бунинг ўрнига, бутун дунё бўйлаб функционал маҳсулотларга қизиқиш уйғонган.
Шуниси эътиборга лойиқки, газланган алкоголсиз ичимликлар истеъмолининг камайиши Осиё, Хитой, Япония, Австралияда қайд этилган, пандемиягача мазкур давлатларда ушбу тоифадаги кўплаб маҳсулотлар анъанавий истеъмол қилиб келинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг