Cингапур компанияси Ўзбекистонда 2,5 миллиард долларлик «ақлли шаҳар» барпо этмоқчи
Иллюстратив фото
Сингапурнинг «Universal Success Enterprises» компанияси Тошкент вилоятида «ақлли шаҳар» барпо этишни режалаштирмоқда. Бунинг учун компания 2,5 миллиард доллар миқдорида сармоя киритишга тайёр бўлиб турибди.
Ўзбекистон давлат инвестиция қўмитаси ва Сингапур компанияси ўртасида илк марта бўлиб ўтган туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум доирасида «ақлли шаҳар» қурилишини назарда тутувчи меморандум имзоланди.
Компания 2021 йил охиригача лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.
Universal Success Enterprises ақлли ва саноат шаҳарларини қуришда тажрибага эга. Жумладан, компания Ҳиндистонда 152 гектар майдонда Kolkata West International city ва 400 гектарлик Dholera Special Investment Region қуриш бўйича лойиҳани амалга оширган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг