Ўзбекистонда йирик саноат чой плантациялари ташкил қилинади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Чой етиштиришни ташкил этиш ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.
Унга кўра, Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.
Марказнинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашни ташкил қилиш, бу соҳада меҳнат қилаётган фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, чой етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва йирик саноат чой плантацияларини ташкил қилиш ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг