Ўзбекистонда чорва ҳайвонлари суғурта қилиниши мумкин
Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонлари суғурта қилинади.
Қуйидагилар суғурта қилиниши мумкин:
— қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, паррандалар ва мўйнали ҳайвонлар;
— асаларилар;
— балиқлар.
Бунда суғурта шартномаси юридик шахслар билан уларнинг мурожаатига кўра суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилган суғурта шартномаси шаклига мувофиқ ихтиёрий тузилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг