Чортоқда 1000 та кичик иссиқхона қурилмоқда
Бунинг учун тумандаги 20 йилдан бери фойдаланилмай келаётган баланд адирликлардан ер танлаб олинди. Режага кўра, ёш оилалар бандлигини таъминлаш учун ҳар бири 2 сотихдан 1000 та иссиқхона барпо этилади. Айни пайтда қурилиш ишлари жадал тус олган.


“Golden Nuts Namangan” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида барпо этилаётган иссиқхоналарнинг дастлабки босқичи май ойининг охиригача қуриб битказилади. Ҳар бирининг қиймати 5,5 миллион сўм бўлган кичик иссиқхоналар тумандаги ишга эҳтиёжманд ёш оилаларга имтиёзли тартибда тақдим этилади. Тўловнинг ярми давлат маблағлари ҳисобидан қоплаб берилса, қолган қисми учун имтиёзли кредит ажратилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг