Чўнтак принтери тақдим этилди
Xiaomi Youpin микроинвестиция майдонида Youdao Memobird G4 портатив принтери тақдим этилди.

Мазкур ихчам қурилма bluetooth орқали смартфонга уланади ва махсус мобил илова орқали бошқарилади. Қурилма қора ва оқ термал босиб чиқариш технологиясидан фойдаланади.
Принтернинг ўлчамлари атиги 86,8×79.3×39 мм. ва оғирлиги 165 граммни ташкил этади. Ўрнатилган 900 mAh батарея 8 рулонли қоғозга доимий босиб чиқариш учун етарли бўлади.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг