Чирчиқда тегишли кўриклардан ўтмай хизмат кўрсатган «заправка» 1,7 млрд сўм жаримага тортилди

12:10 31 Июль 2025 Жамият
208 0

Чирчиқда тегишли кўриклардан ўтмай хизмат кўрсатган «заправка» катта миқдорда жаримага тортилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.

Қайд этилишича, Ўзенергоинспекция Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «И. П.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШдаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди.

Текширув якунида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан реализация қилинган 413 340 литр Аи-80 маркали автобензин қийматининг 50 фоизи – 1 миллиард 715 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Аввалроқ Андижонда давлат қиёслов кўригидан ўтмай бензин сотган «заправка»га нисбатан жарима қўллангани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер