Чирчиқ шаҳрини пойтахт билан боғловчи янги йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилди
11 март кунидан эътиборан Чирчиқ шаҳрини пойтахт билан боғловчи “ВҲ-208 Чирчиқ автошоҳбекати – Машинасозлар автошоҳбекати” йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди.
Ушбу йўналишида “Uzautotrans service” МЧЖ томонидан Yutong автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади. Қатнов масофаси деярли 35 км. бўлган йўналишда йўлкира нархи 4 минг сўмни ташкил этади.
“Бугунги кунда Чирчиқ шаҳрида 160 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ўрта ҳисобда бир кунда 30 минг аҳоли Тошкент шаҳрига келади. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва аҳоли талабини инобатга олиб, “маҳаллабай” дастури асосида ишлаб, янги йўналиш очишга ҳаракат қилдик”, – дейди Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг